Главная / Маданият / Топишмоклар жавоби билан

Топишмоклар жавоби билан

Дарахт эмас, япрокли,
Куйлак емас, етакли,
Одам емас сузлайди,
Турли куйлар куйлайди.
(Китоб)

untitled-1-768x480

Устида копкок,
Тагида копкок,
Ичинда япрок.
(Китоб)

Тилсиз, акл ургатар.
(Китоб)

Бодомча бодомча билан,
Етти калит том билан.
Не кузи бор, не огзи бор,
Суйлашади одам билан.
(Китоб)

Ок йер очдим,
Кора бугдой сочдим.
(Коғоз, ёзув)

Кул билан экилар,
Огиз билан йигилар.
(Ёзиш, укиш)

Тогдан тайладии,
Сувга тайладим синди.
(Когоз)

Сирти таёк,
Ичи буёк
(Калам)

Узун буйли,
йурма тунли.
(Камиш калам)

Уй хужалик асбоблари .
Огзи дуппидек,
Ичи кизил, хумдек.
(Тандир)

Шум кампир,
Шумалок кампир,
Икки бети юмалок кампир.
(Тандир)

Огзи кора кук тозим,
Кунига туккиз кийик олади.
(Тандир)

Аломат-а, аломат,
Ичи кизил киёмат.
Хул урдим,
Курук чикди.
(Тандир, нон)

Ости лоп-лоп,
Усти лоп-лоп,
Уртасида кумуш коплаб.
(Рапида)

Узи битта,
Кулоги туртта.
(Козон, турт кулоги)

Кулоги корнида,
Боши йук.
(Козон)

Кора товук,
Корни тук.
(Козон)

Кора сигир караб турар,
Сарик сигир ялаб турар.
(Козон, олов)

Кора хукизнинг путини,
Кизил хукиз ялайди.
(Козон, олов)

Бир том ичида учта бети кора.
(Учокпоя)

Учи жамлашган,
Кучи бирлашган.
(Учокпоя)

Кора ботир отдан тушди,
Аскарлари ураб олишди.
(Козон, товок, коса)

Кора дев йикилди,
Болалари йигилди.
(Козон, товок, коса)

Лайлак уяда,
Думи зиёда.
(Чумич)

Хакка уяда,
Куйруги зиёда.
(Кошик)

Бир хотин бор,
болалари чоч-чоч,
Икки кули доим бошида.
(Кошикдон)

Ости иморат,
Усти иморат,
Уртаси оташхона.
(Самовар)

Бозорда сарик айгир кишнайди.
(Самовар)

Ичи кора кумирдай,
Тиши сарик испаракдай.
Ултириши мулладай,
Кичкириши тайлокдай.
(Самовар)

Сув десам, сув емас,
Шилдирайди бир нарса.
Ут десам, ут емас,
Йилтирайди бир нарса.
Бошига буркини олиб,
Буркиллайди бир нарса.
(Самовар)

Умрдон-а умрдон,
Ёккан ути кумирдан.
Маккадан бир куш кепти,
Жигилдони темирдан.
(Самовар)

Узи катта,
Кичикка егилади.
(Чойнак)

Узи турар жимгина,
Кулоги бор биргина.
(Чойнак)

Рупарада турибди,
Юзи думалок, луппи.
Бир кулоги бор, бир бурни,
Бошига кийган дуппи.
(Чойнак)

Оналари токчадан тушса,
Болалари югуриб келади.
(Чойнак, пиёла)

Хамма кишини курганда лабини упкай.
(Пиёла)

Лаби лабимга тегса,
огзим куяди.
(Пиёла)

Мехмон келди,
Югуриб борди.
Кулига чикиб,
Лабини упди.
(Пиёла)

Кора туям бакирар.
(Чойдиш)

Бухородаи келган лук,
Кулга бориб чук.
(Офтоба)

Корни кортоз,
Бурни буртоз.
Отга минмас,
Пиёда юрмас.
(Обдаста)

Бораётганда оч минар,
Келаётганда тук.
(Куза)

Корни копдай,
Буйни ипдай.
(Хум)

Шим кампир,
Шим-шим кампир.
(Катик соладиган кади)

Узун терак,
Ичи ковак.
(Кува)

Уттиз умурткаси йук,
Кирк кобиргаси йук.
Шилик-шилик етади,
Узи сира туймайди.
(Меш)

Ок ечким ичи йук,
Суяги йук, гушти йук,
Узи шилик-шилик этади,
Юмалаб ерда ётади.
(Меш)

Ок эчким канотин ёзди,
Огзин очсам ичидан бол чикди.
(Меш)

Бутали туя овул кезар.
(Кели)

Отаси огзин очар,
Боласи уриб кочар.
(Кели)

Талтайиб туради,
Тарсиллатиб уради.
(Кели)

Тап-тап етади,
Тагидан карвон утади.
(Элак)

Так-так томдан кор ёгади.
(Элак)

Янги идиш,
Таги тешик.
(Элак)

Бир узи,
Минг кузи.
(Элак)

Оккина туя кулга чукар.
(Элак)

Калта момом лой тепар.
(Сакич)

Калтача бобом лой тепар.
(Сакич)

Кичкина митти,
Эчкини йикитди.
(Пичок)

Ишини битирди,
Эшик тагига утирди.
(Супурги)

Эшик оркасида бели боглик кул ётар.
(Супурги)

Бели боглик кулбачча,
Томдан утин ташлайди.
(Супурги)

Белин боглаб уй уртасида уйнар.
(Супурги)

Куйган ерда туради,
Ош емайди, сув ичмайди.
(Супурги)

Кобиргаси бор, кони йук,
Огзи бор, жони йук.
(Коп)

Ётса турмас,
Турса ётмас.
(Коп)

Гишим йулда йургалар,
Юрган йули окарар.
(Совун)

Кичкина миср,
Бекларни отдан тушир.
(Чилим)

Буйни биргина,
Кули иккигина,
Чакириб келмайди,
Пиёда юрмайди.
(Чилим)

Устида ут ёнади,
Тагида сув кайнайди.
(Чилим)

Сарвиноз, салласи катта, буйни кир.
(Чилим)

Боради, боради,
Тангадай жойни олади.
(Хасса)

Кундузи топ-топ этар,
Кечаси бовурсокдай ерда ётар.
(Хасса)

Кундузи юради-юради,
Окшом тик туради.
(Хасса)

Узун терак туриб кетди,
Йурга-Йурга юриб кетди.
(Хасса)

Эл олмаса, эллик йил ётади.
(Олтин)

Ерда чиримайди,
Элда йуколмайди.
(Олтин)

Кичкинагина миннас,
Оламни кезиб тинмас.
(Танга пул)

Оппоккина, юмалоккина,
Хамманинг кузига яхшигина.
(Танга пул)

Лойдан буш,
Тошдан каттик.
(Кургошин)

Бир оёгин осиб турар,
Бир оёгин босиб турар.
Чор бозорга боради,
Буз бозорга бормайди.
(Тарози)

Икки ога-инини бир устунга богладим.
(Тарози)

Икки сингил, Огир-енгил.
(Тарози)

Ок саллали бобо том
устидан янток ташлайди.
(Устара)

Томдан похол ташлайди,
Галди пакана.
(Устара)

Минг куйимни бир
чивик билан хайдадим.
(Устара)

Токирчок тубада той уйнар.
(Устара)

Тепа устида букур сичкон уйнайди.
(Устара)

Юмалок тепада килич уйнар.
(Устара)

Том устида олифта уста.
(Устара)

Суйри туба устида — Абжир този уйнайди.
(Устара)

Кечкурун томга гуза ёйсам,
Эрталабгача битта хам колмабди.
(Юлдузлар)

Аклли темир олам кезар.
(Ер суний йулдоши)

Шохи бор, хукиз емас,
Эгари бор, от емас,
Хохлаган манзилингга
Етказади, минсанг бас.
(Ракета)

Пулат кушим учди-кетди.
Бир зум утмай
Ойга йетди.
(Ракета)

Шамолдай учкур,
Йук оёги ва кули.
Кузга куринмас,
Чарогон юрган ё‘ли.
(Электр токи)

Сув емас, симда окар,
Ут емас, чирок ёкар.
(Электр токи)

Узи катор жойланган
Бир-бирига бойланган.
Бир-бирини кузатар,
Бехисоб нур узатар.
(Электр столбаси, ток)

Узи турар урнида,
Кули кетган хар ёкка.
(Электр столбаси, ток сими)

Кечаси офтобдек,
Кундузи коптокдек.
(Лампочка)

Уйга осдик битта нок,
Ёп-ёруг булди хар ёк.
(Лампочка)

Уйимизга ин куйган,
Тилла кушу тилла куш.
Кеч кирганда яшнасанг,
Одамларнинг кунгли хуш.
(Лампочка)

Тагида таглик,
Бошида калпок,
Калпок тагидан
Муралаб чикар.
(Стол лампаси)

Учоги бор, муриси йук,
Чуги бору куяси йук.
(Электр плитка)

Ортиб, аччик кизил мева,
Ок денгизда сузар кема.
(Дазмол)

Ташкари ёз, дим-олов,
Уйчамизда муз, киров.
(Холодилник)

Бир ажойиб ишхона, ичи доим кишхона.
(Холодилник)

Тинмас битта, Тинглар мингта.
(Радио)

Катта кути, кузи бор,
Куп томоша, сузи бор.
(Телевизор)

Радио десам, радио эмас,
Кино десам, кино емас.
Эшитасан сузини
Хам курасан узини.
(Телевизор)

Жонсиз, тинглайди,
Кулсиз, ёзади,
Тилсиз, сузлайди.
(Магнитофон)

Бир туям бор, гулдирок,
Хамма йери ялтирок.
(Трактор)

Денгизда кема сузар,
Кетма-кет олтин узар.
(Пахта териш машинаси)

Уради уроги йук,
Йигади тирноги йук.
Дони булар коп-коп,
Янчади, тукмоги йук.
(Комбайн)

Гуриллаши тегирмондай,
Лекин тегирмон емас.
Учишлари гажирдай,
Лекин гажир емас.
(Самолёт)

Гур-гур етар, учар кетар,
Юртдан юртга одам елтар.
(Самолёт)

Узокларга учса хам,
Талпиниб канот кокмас.
(Самолёт)

От миндим ола кашка,
Чопдим тогу тошка.
(Самолёт)

Йукдур кулу оёги,
На кузи, на кулоги,
Аммо унга бир кадам
Ер шари, Ою, Зухро.
(Космик кема)

Гилдираксиз паровоз,
Паровозки жуда соз.
Денгизларда сузади,
Баликлардан узади.
(Пароход)

Чузилиб ётар нарвон,
Ундан утар уй-карвон.
(Темир ё‘л, поезд)

Кичик темир устида,
Шамолдек йелиб юрар.
Эгаларим келсин, деб
Хар доим кутиб турар.
(Трамвай)

Кузи ялтирайди,
Ичи калтирайди.
(Автомашина)

Ёзда тойча,
Кишда хуржун.
(Велосипед)

Баланд темир уй юрар,
Бурни тогларни сурар.
(Экскаватор)

Сен ичида турсанг тикка,
Олиб чикар юксакликка.
(Лифт)

Бир уй бор:
Кур булиб кирасан,
Кузли булиб чикасан.
(Мактаб)

Уйимиз нурдан,
Урганиш биздан,
Ургатиш сиздан.
(Мактаб, укувчи, укитувчи)

Сандик тула писта-бодом,
Очиб кур, булсанг одам.
Хосияти куп, олам-олам,
Териб ол уни хар дам.
(Китоб)

Кул билан екилади,
Куз билан терилади,
Огиз билан урилади.
(Дафтар, ёзув)

Ранги хар хил,
Номи бир хил.
(Рангли калам)

Тили пулат шоввоз,
Сузлай олмас бекогоз.
(Ручка)

Худди бир айри у,
Кайси харф екан бу.
(«Ш» харфи)

Олмасанг ярим нафас,
Ё‘лдан утгани куймас.
(Вергул)

Тим кора кичкина хол,
Тухтатар ё‘лда дархол.
(Нукта)

Шакли ухшар урокка,
Доим тутар сурокка.
(Сурок белгиси)

Худди ухшар мирза теракка,
Ё‘лда доим турар тикка.
(Ундов белгиси)

Шахари бор, одами йук,
Дарёси бор, суви йук.
(Карта)

Тилла ёзувли дафтар,
Ичида гавхар гаплар.
(Диплом)

Кули йук, ликоп ушлар,
Кушиги дилни хушлар.
(Патефон)

Патниси бор, нони йук,
Ашулачи, жони йук.
(Патефон)

Бир вактда олади,
Куланкангиз колади.
(Фотоаппарат)

Тарвузим бор уругсиз,
Пичок билан кесилмас.
Кесганингда хам уни
Маза килиб йеб булмас.
(Копток)

Укамга ухшар узи,
Асло юмилмас кузи.
(Кугирчок)

Тойим бор, кишнамайди,
Ез чоги ишламайди.
(Чана)

Сув остида турар пойлаб,
Улжага найзасин шайлаб.
(Кармок)

Сувга солсам ботмайди,
Баликлар хам ютмайди.
(Кармок пукаги)

Тепамда кук дастурхон,
Дастурхонда ширмой нон.
Ширмой нон бир донадир,
Синдирилмас хеч качон.
(Осмон, ой)

Кундуз куни учириб,
Тунда ёка олмайсан.
(Куёш)

Оламни кезиб бир-бирини излар,
Уларни юлдузлар кузатар.
(Куёш, ой)

Кукда килич яркирайди,
Сувда акси ялтирайди.
(Ой)

Тунтарилган кук козонда
Олтин танга кайнайди.
(Осмон, юлдуз)

Кундузи курпа ёпар,
Кечаси очик ётар.
(Юлдуз)

Тунда чикар онаси,
Неча минглаб боласи.
Бекинишар курккандан
Келиб колса отаси.
(Ой, юлдуз, куёш)

Оёги йук, кули йук,
Шошиб чопиб чикар у.
Улкан замин багридан,
Салом олиб чикар у.
(Булок)

Оппок сочли бошлари,
Дарё булар ёшлари.
(Корли тог)

Бола келар, бола келар,
Илк мехр ола келар,
Силаб-сийлаб дарахтларга,
Гулдан маржон така келар.
(Бахор)

Кишда ок гул,
Бахорда сув сочади.
Ел эсганда,
Тумтаракай кочади.
(Булут)

Осмон чироги
Ёнди-ю учди.
(Чакмок)

Чирмандаси осмонда,
Ракси йерда, хар ёнда.
(Момакалдирок, ёмгир)

Пакири йук, сув сепар,
Тут коккандай дув сепар.
(Булут, ёмгир)

Ерга тушса лой килар,
Дехконларни бой килар.
(Ёмгир)

Катта челак тешилди,
Ундан куп сув тукилди.
(Ёмгир)

Бекасамдан ёли бор,
Осмон-фалакда чикар.
(Камалак)

Ёзиб кумуш поёндоз,
Совукда елар шакар.
Шарбатсиз ясар новвот,
Топинг сиз бермай шахар.
(Кор)

Январ бобо новвот сотди,
Олган едим кулим котди.
(Муз)

Хаккимизда Farrukh

Яна маълумот

Узбекистонда Юлдуздан якхширок санаткор борми?

Узбекистонда Юлдуз Усмоновдан якхширок санаткор, кхонанда ёки созанда борми? Ха, бир киз борки, бу йил …

100200300