Главная / Жамият / Янгидан ташкил этилаётган Баркамол авлод болалар мактабларида STEAM — таълим жорий этилади

Янгидан ташкил этилаётган Баркамол авлод болалар мактабларида STEAM — таълим жорий этилади

Узбекистон президенти Шавкат Мирзиёев халк таълими тизимидаги мактабдан ташкари таълим самарадорлигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тугрисидаги карорни имзолади. Бу хакда Узбекистон Халк таълими вазирлиги матбуот хизмати хабар килди.


Карорга мувофик, Халк таълими вазирлиги тасарруфидаги техник ижодкорлик, бадиий ижодиёт, улкашунослик ва экология буйича «Баркамол авлод» Республика болалар марказлари негизида Республика «Баркамол авлод» болалар мактаби, Коракалпогистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахар хамда туман (шахар) «Баркамол авлод» болалар марказлари негизида «Баркамол авлод» болалар мактабларини ташкил этиш белгиланди.

Шу билан бирга, Коракалпогистон Республикаси Халк таълими вазирлиги ва вилоят халк таълими бошкармалари хузуридаги ахборот-ресурс марказлари негизида «Болалар кутубхоналари» ташкил этилади.

Бундан ташкари, болалар туризмини тизимли ривожлантиришга алохида эътибор каратилиб, 2020−2023 йилларда Бухоро, Кашкадарё, Наманган, Самарканд, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шахридаги «Баркамол авлод» болалар мактаблари хузурида 100−200 уринли «Болалар сайёхлик базалари» ташкил этилади.

Карорнинг яна бир мухим жихати шундаки, унда Узбекистон Халк таълими вазирлигининг мактабдан ташкари таълимни ривожлантириш буйича асосий вазифалари билан бирга 2019−2021 йилларда халк таълими тизимидаги мактабдан ташкари таълим муассасалари фаолиятини самарали ташкил этиш буйича «Йул харитаси», 2020−2024 йилларда янгидан куриладиган, реконструкция килинадиган ва мукаммал таъмирланадиган «Баркамол авлод» болалар мактаблари хамда 2020−2023 йилларда янгидан куриладиган, реконструкция килинадиган ва мукаммал таъмирланадиган «Болалар кутубхоналари»нинг асосий параметрлари тасдикланди.

Карорга кура, 2020−2021 укув йилидан бошлаб, барча «Баркамол авлод» мактабларида «STEAM — таълим» (Science — табиий фанлар, Technology — технологиялар, Engineering — мухандислик, Art — санъат, Mathematics — математика) дастури жорий этилиб, умумий урта таълим мактабларида укувчилар кизикишига кура «Баркамол авлод» болалар мактабларининг тармок тугараклари ташкил этилади.

«Баркамол авлод» болалар мактаблари ходимларини ижтимоий холатини яхшилаш, уларнинг самарали мехнат килишлари учун шарт-шароит яратиш максадида, 2020 йил 1 январдан бошлаб директор ва директор уринбосарларининг иш хаки 1,55 бараварга, тугарак рахбарларининг иш хаки 1,5 бараварга оширилади. Инструктор-услубчилар ва услубчилар иш хаки тугарак рахбарлари базавий тариф ставкалари микдорига тенглаштирилади.

Укувчиларни «Баркамол авлод» болалар мактабларига камраб олиш даражаси (умумтаълим мактаблардаги укувчилар сонига нисбатан) 10,5 фоизга хамда 2024 йилга кадар давлат-хусусий шериклик асосида робототехника ва инженерлик тугараклари улуши (жами тугараклар сонига нисбатан) 10 фоизга етказилади. Шунингдек, «Болалар кутубхоналари» ва мактаб кутубхоналари учун жахон ва миллий адабиёти дурдоналарига кирувчи асарларнинг аудиокитоб шакли яратилади.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300