Главная / Жамият / Бухоро гарнизонида жойлашган харбий кисмларнинг бирида тусатдан текширув бошланди

Бухоро гарнизонида жойлашган харбий кисмларнинг бирида тусатдан текширув бошланди

Жануби-гарбий махсус харбий округ Бухоро гарнизонига карашли харбий кисмда кушинларнинг жанговор тайёргарлигини хар томонлама текшириш максадида укув машгулотлари тусатдан берилган «Тревога» сигнали асосида бошланди. Харбий кисм юкори жанговар шайликка келтирилди, барча шахсий таркиб узига белгиланган жойлар буйича курикловни ташкил килди. Бу хакда Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.


Таъкидлаш жоизки, булинмаларда утказиб келинаётган бу каби текширувларда харбий хизматчиларнинг жанговар тайёргарлигига хар томонлама бахо берилмокда. Машгулотларнинг биринчи куни харбий кисм шахсий таркибининг «Тревога» сигнали асосида харакатланиши, куриклашни кучайтирилган тизимга утказиш амалиётлари синовдан утказилди.

Саф куриги оркали эса шартнома буйича харбий хизматчилар, сержантлар ва офицерлар таркибининг хужжатлари, сафар халтаси, курол-аслаха ва анжомлари текширилди. Бир суз билан айтганда Бухоро гарнизонига карашли харбий кисмда олиб борилаётган укув машгулотлари юрт посбонларининг жанговар тайёргарлигини хар томонлама ошириш, командирлик бошкаруви ва фавкулодда холатларда харбий хизматчиларнинг тугри ва аник харакатланиш куникмаларини шакллантиришдан иборат.

Айни пайтда машгулотлар дала-укув майдонида давом этмокда.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300