Главная / Жамият / Гендер комиссиясининг ишонч телефони йулга куйилди

Гендер комиссиясининг ишонч телефони йулга куйилди

10 апрелдан бошлаб хотин-кизлар хукукларини химоя килиш, уларга нисбатан тазйик ва зуравонликнинг олдини олиш максадида «Ишонч телефони» хизмати йулга куйилди. Бу хакда Олий Мажлис Сенатининг ахборот хизмати хабар берди.


Ушбу ташаббус Узбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш комиссияси томонидан БМТнинг Ахолишунослик жамгармаси (ЮНФПА), Фукаролик ташаббусларини куллаб-кувватлаш маркази билан биргаликда амалга оширилган.

Хотин-кизлар телефон ракамлари оркали «Ишонч телефони» операторидан оилада хукукбузарликнинг олдини олиш масалалари буйича бепул маслахат олишлари мумкин.

Хукукшунос: +99897 137 26 26;

Рухшунос: +998 97 137 27 27;

Ишонч телефони оператори: +99897 137 24 24

Барча саволларга мутахассислардан батафсил жавоб олиш мумкин булади.

«Ишонч телефони» хизмати хар куни 8−00 дан 18−00 гача уч ой карантин даврида давомида фаолият курсатади.

Олдинрок, БМТ Бош котиби карантин давомида хотин-кизларга нисбатан зуравонилк кучайиш хавфи хакида гапириб утган эди.

Хаккимизда Farrukh

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300