Главная / Жамият / Бир оиланинг беш аъзосининг котиллари умрбод камок жазосига хукм килинди.

Бир оиланинг беш аъзосининг котиллари умрбод камок жазосига хукм килинди.

6 сентябрь куни, жиноят ишлари буйича Самарканд вилоят суди биносида беш кишилик оиланинг умрига зомин булган судланувчилар га нисбатан жиноят ишини куриб чикиш буйича суд жараёни нихоясига етди ва суд хукми эълон килинди. Бу хакда Узбекистон Олий суди матбуот хизмати рахбари вазифасини бажарувчи Азиз Обидов «Газета.uz»га хабар килди.


Мазкур жиноят иши Узбекистон Олий суди судьяси Икром Муслимов раислигида хамда судьялар О. Арабов ва Э. Эргашевдан иборат суд таркибида куриб чикилди.

Судланувчилар Голиб Ташанов (1981 й. т.), Жахонгир Усмонов (1993 й. т.), Шамсиддин Эсонбоев (1995 й. т.) ва Хабибулло Нурмановнинг (1996 й. т.) Жиноят кодексининг 97 (касддан котиллик), 164 (боскинчилик) ва 267- (транспорт воситасини олиб кочиш) моддаларида кузда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланди.

Суд Голиб Ташанов, Жахонгир Усмонов, Шамсиддин Эсонбоев ва Хабибулло Нурмановга уташ учун узил-кесил умрбод озодликдан махрум килиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазо махсус тартибли жазони ижро этиш колониясида утаттириш белгиланди.

Эслатиб утамиз, жорий йилнинг май ойида эр-хотинлар — фермер хужалиги ишчиси ва унинг турмуш уртоги, шунингдек, уларнинг уч нафар угли Самарканд вилоятининг Кушработ туманида котиллик аломатлари билан Damas автомобили ичида топилган эди. Бугун суд хукми эълон килинган гумондорлар — вактинча ишсизлар курбонлар истикомат килган махаллада яшаган ва жиноят содир этилгандан бир хафтага колмасдан кулга олинган.

Хаккимизда

Яна маълумот

Juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – ёкми ? Аник жавоби!

100200300