Главная / Спорт / Хабиб Нурмагомедов: Хумо Арена UFC жангларини утказиш учун мос келади

Хабиб Нурмагомедов: Хумо Арена UFC жангларини утказиш учун мос келади

Эртага Тошкентда илк бор ММА буйича GFC 20 турнири булиб утади. Турнир олдидан «Форумлар саройи»да матбуот анжумани
булиб утди. Бу хакда Olamsport хабар берди.


Тадбирни Узбекистон ММА ассоциацияси президенти Отабек Умаров очиб берди. У Узбекистонда ММАга алохида эътибор булишини кайд этди.

Анжуманда Хабиб Нурмагомедов, унинг отаси ва мураббийи Абдулманап Нурмагомедов ва бошкалар иштирок этишди.

-ММА хамжамияти Узбекистонга нигох каратди. Хабибнинг келиши хам эътиборни кучайтирди. Келажакда хам юртимизда шундай йирик турнирлар утказиладими?

-Мен яна бир бор GFC 20 турнирини Тошкентда утказишга рози булганликлари учун рахмат айтаман. Бу бошланиши. Келажакда дунё микёсида узбек спортчиларини кутарилиши учун, тажрибали инсонлар билан бирга ривожлантирмокчимиз. Келажакда юртимизда, хар бир вилоятларда йигинлар утказиш, жахон микёсидаги мусобакаларда иштирок этишни максад килиб куйганмиз. Бундан кейин хам катта мусобакаларни Тошкентда ва бошка вилоятларда утказишни максад килиб куйганмиз.

Хабибга савол: Уз жангларингиздан бирини «Хумо Арена»да утказган булармидингиз?

— «Хумо Арена» UFC утказиш учун мос келади. Масалан, Москвада 11 минг киши сигадиган ЦСКА Аренада утказдик. «Хумо» эса жахон савиясидаги арена ва унга 12 минг одам сигади. У ерда бемалол йирик мусобакаларни утказса булади. Агар UFC жангни шу ерда ташкил этса, мен албатта шу ерда жанг киламан. Агар келажакда Узбекистон ММА федерацияси бу борада UFC билан келиша олса, мен жон-жон деб бу ерда жанг килган булардим. Догистонда бундай савиядаги арена йук. Шунинг учун, «Хумо»да жанг килишга карши эмасман.

ТАСС мухбири: Сиз нафакат GFC, балки бошка промоушенлар билан ишлаш ниятингиз борми?

Отабек Умаров: Биз юртимизга бошка юлдузларни хам таклиф килмокчимиз. Улар нафакат фахрий мехмон, балки жанг килиш учун хам Узбекистонга келишади. Биз мартабали инсонларга таклифнома жунатганмиз. Купчилик вактига караб юртимизга ташриф буюрди. Мамлакатимизга шунингдек Рой Жонс ва Жефф Монсон хам ташриф буюрган.

Хаккимизда

Яна маълумот

kapello15

Капелло: Хозир футбол уйнашнинг вакти эмас

Россия терма жамоасининг собик бош мураббийи Фабио Капелло чемпионатлар коронавирус сабаб тухтатилгани хакида гапирди

100200300