Главная / Сиёсат / Президент қатағон қурбонларини ёд этди

Президент қатағон қурбонларини ёд этди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 31 август куни эрта тонгда Шаҳидлар хотираси хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёд этиш маросимида иштирок этди.


Қуръон тиловат этилиб, халқ озодлиги учун фидо бўлган инсонлар ҳақига дуо қилинди. Анъанага кўра, элга ош тортилди, дея хабар қилди давлат раҳбари матбуот хизмати.

Хиёбондаги рамзий қабр ёнида нуронийлар, уламо ва зиёлилар билан мулоқот бўлиб ўтди. Фидойи ва ватанпарвар боболарнинг ҳаёти ва меросини ўрганиш, хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётгани қайд этилди. Мамлакатдаги тинчлик, эркинлик ва тўкинликнинг қадрига етиш, дилинг Оллоҳда, қўлинг меҳнатда бўлсин деган ғояга амал қилиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга интилиш, ёшларни кенг дунёқарашли, ватанпарвар инсонлар қилиб тарбиялаш муҳимлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, озодлик, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси, Вазирлар Маҳкамаси, вазирликлар вакиллари ҳам монумент пойига гуллар қўйди.

Рекламный блок-3

Ҳаққимизда

Яна маълумот

aG95uc15829685516102_b

Бухоро вилоятига янги раҳбар тайинланди

Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган Ўктам Барноев ҳокимликдаги меҳнат жамоаси билан хайрлашди. Карим Камолов вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

100200300