Мирзо Улуғбек туманидаги Янги Москва турар жой комплексида, 8-қаватдаги уйлардан бирининг балконида турган Украина байроғи макҳсус воситаларни жалб қилган ҳолда олиб ташланди. Бу пайтда уйда бўлмаган кҳонадон егасининг айтишича, воқеадан олдин унга ИИБ кҳодими қўнғироқ қилган.
Интернетда тарқалган суратларда байроқни олиб ташлаш учун ўт ўчириш машинасининг нарвонидан фойдаланилганини кўриш мумкин.
Кҳонадон егаси Режеп Латиповнинг ББК ўзбек кҳизматига айтишича, воқеа 24 май куни соат 18:00 атрофида рўй берган. У ўша пайтда уйда ҳеч ким бўлмагани, ўзи турмуш ўртоғи билан Туркияда еканини билдирган.
Латиповга кўра, байроқ олиб ташланишидан 3 соатча аввал ўзини Мирзо Улуғбек тумани ИИБ кҳодими деб таништирган шакҳсдан қўнғироқ бўлган.
“Адашмасам, ўзини жиноят-қидирув бўлимидан Мурод деб таништирди. СҲу уй менга тегишли екани ҳақида сўради. Яна ўзингиз ё рафиқангиз Украина фуқароси емасми, деган савол берди. Мен йўқ, дедим. Кейин нега балконимда Украина байроғи тургани сабабини суриштирди”, – дейди кҳонадон егаси.
Унинг такидлашича, ички ишлар кҳодими билан суҳбатда байроқ ўзига тегишли кҳонадоннинг балкони ичида, яни ўз шакҳсий мулки ҳудудида турганини айтган.
“У ўзимнинг, рафиқамнинг туғилган йилига оид бир неча шакҳсий саволлардан сўнг байроқ олиб ташланишини такидлади. Мен ҳеч бўлмаса, Телеграм орқали нега байроқ олиб ташланиши ҳақида ёзма изоҳ беришларини сўрадим, асоссиз олиб ташлай олмасликларини айтдим. Кҳодим келсангиз тушунтирамиз, бизда олиб ташлашга топшириқ бор, деди”, – дея ўзаро суҳбат тафсилотларини келтирган Режеп Латипов.
51 яшар фуқаро байроқ ҳақида ички ишларга ким ва нима сабабдан кҳабар бергани ўзи учун қоронғи еканини қўшимча қилади.
“Очиғи, байроқни айнан ким олиб ташлаганини билмайман. Билганим – бу қўшнилар юборган кҳабар, суратлар, видеолар. Улар милисияга байроқ ўтган йилдан бери ўша жойда тургани, ўзлари томонидан бирор қаршилик ёки саволлар бўлмаганини айтишибди”.
Уй егасининг айтишича, у Украинанинг Черновси шаҳрида туғилган, аммо доимий Ўзбекистонда яшаб, ишлаб келади.
“Байроқни Киевдаги дўстларим совға қилишган. Уларга қўлловимни кўрсатиш учун ҳам байроқни уйимда сақлаганман. Қайта-қайта такрорлашим лозим, байроқ шунчаки балконда турган еди, кўчага чиқариб илиб қўйилмаганди.
У ўтган йилнинг март ойидан бери бир жойда турарди. СҲу пайтгача ТСЧЖ ёки бошқа жойдан бирор савол бўлмаганди.
Пандемия ва урушга қадар Украинада кўп бўлганман. Украин тилини билмасам-да, одамлар билан мулоқотда бирор муаммога учрамаганман. Россияда ҳам дўстларим кўп. Менда Россия фуқароларига нисбатан ҳеч қандай адоват, нафрат мавжуд емас. Мен фақат уруш ва у келтираётган кулфатдан нафратланаман.
Менинг позисиям аниқ – мен урушга қаршиман ва бу урушда Украинани қўллайман”, дея Латиповнинг сўзларини келтирмоқда ББК.
Ҳолат ижтимоий тармоқларда фаолларнинг кескин танқидларига сабаб бўлмоқда. Ички ишлар вазирлиги ҳолатга ҳозирча муносабат билдирмади.