Главная / Жамият / Тошкентда қурилаётган Mirabad Avenue уйида ёнғин содир бўлди (видео)

Тошкентда қурилаётган Mirabad Avenue уйида ёнғин содир бўлди (видео)

12 июль куни кечқурун Тошкентнинг Миробод туманида қурилаётган Mirabad Avenue кўп қаватли уйида ёнғин содир бўлди, дея хабар қилди Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати «Газета.uz”га.


Ёнғин ҳақидаги хабар ЁХБга 22:31 да келиб тушган. Олтита ўт ўчириш машинаси ва иккита автозина ҳодиса жойига 22:36 да етиб келди. Олов 23:10 да қуршаб олиниб, 23:38 да ўчирилди. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.

Тошкент ЁХБнинг қайд этишича, дастлабки тахминларга кўра ёнғинга қурилаётган объектнинг ўнинчи қаватидаги ёғоч қурилиш материаллари (қурилиш ҳавозаси) ёниши сабаб бўлган. Олов 60 кв. м. майдонга зарар етказган.

Бу Mirabad Avenue`даги иккинчи ёнғин. 4 июль куни эрталаб ҳам бино ертўласида кичик ёнғин содир бўлган эди. Унга қадоқлаш материали устига сигарета қолдиғи тушиши сабаб бўлган.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

juma-muborak-uz

Жума билан табриклаш мумкинми – йоқми ? Аниқ жавоби!

Маълумки, жума имонлилар орасида ҳафтанинг енг муҳим куни ҳисобланади. Унинг пайдо бўлиши муносабати билан мусулмонлар …

100200300