Главная / Жаҳон / Вена яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди

Вена яшаш учун энг яхши шаҳар деб топилди

Вена кетма-кет иккинчи марта The Economist журналининг таҳлилий бўлинмаси бўлган Economist Intelligence Unit томонидан тузилган яшаш учун энг қулай шаҳарлар рейтингига бошчилик қилди


Иккинчи ва учинчи ўринларни Мельбурн ва Сидней эгаллади. Энг яхши шаҳарлар ўнлигидан Осака (4- ўрин), Калгари, Ванкувер, Торонто, Токио, Копенгаген ва Аделаида жой олди.

Карачи (Покистон), Триполи (Ливия), Дакка (Бангладеш), Лагос (Нигерия) ва Дамаск (Сурия) дунёнинг яшашга энг номуносиб шаҳарлари деб топилди.

Рейтинг жами 140 шаҳарни қамраб олди. Рейтингни тузишда барқарорлик, соғлиқни сақлаш даражаси, мамлакатнинг маданий ривожланганлиги, таълим, атроф-муҳитнинг тозалиги ва инфратузилмаларнинг ривожланганлиги каби омиллар ҳисобга олинди.

Ҳаққимизда

Яна маълумот

original-z9e

ХАМАС 7 октябр куни Исроилга ҳужум қилди

7-октабр ерта тонгда Хамас гуруҳининг Исроил ҳудудига кенг кўламли ҳужуми бошланди. Шу куни мамлакат яҳудий …

100200300